"Ливерпуль" ёзда "Барселона" ҳимоячиси билан шартнома имзолайди

“Ливерпуль” клуби ёзги трансферлар даврида “Барселона” ҳимоячиси Йерри Минани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Берилган маълумотларга кўра томонлар колумбиялик футболчининг бир йиллик ижараси бўйича келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, Мина “Барселона” сафига январда Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан 11,8 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. У ҳозирча каталонияликлар сафида 4та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!