Ads

"Астон Вилла" клуби ҳимоячиси Жордан Амави "Ливерпул"га ўтмайдиган бўлди.
Айтиш керакки мерсисайдликлар 22 ёшли франциялик футболчи борасида бирмингемликларга таклиф билан мурожаат қилишган эди. Бироқ, "шерлар" "Ливерпул"нинг 30 миллион евролик таклифини рад этди. Goal нашрининг маълум қилишича франциялик футболчи "Астон Вилла"да камида мавсум сўнггига қадар қолади.
Маълумот учун, Амави 2015 йилдан буён "Астон Вилла" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бу мавсум жамоаси сафида Чемпионшипда 17та учрашувда иштирок этиб, 1та голга ассисентлик қилган.