Ads

"Ливерпуль" ҳимоячиси Натаниэль Клайн жорий қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

Liverpool Echo тарқатган хабарга кўра 27 ёшли футболчи мерсисайдликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб фаолиятини “Борнмут”да ижара асосида ўтказишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Клайн белидан олган жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмай асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўйган эди. У жорий мавсум бор йўғи 1та ўйинда иштирко этди.

Маълумот учун, бундан аввалроқ “Борнмут” “Ливерпул”нинг бошқа бир футболчиси – Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олган эди.