Лихтштайнер фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
Ads

Германиянинг “Вольфсбург” клуби “Ювентус” ҳимоячиси Штефан Лихтштайнерни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 33 ёшли швейцариялик футболчи ўтган йилнинг ёзида “Интер”га ўтиши мумкин эди. Бироқ, туринликлар ўшанда уни ўзида сақлаб қолишни маъқул кўришган.

Маълумот учун, Лихтштайнер “Ювентус” сафида 2011/12 йилги мавсумдан буён тўп суриб келмоқда. У бу вақт орасида 6 марта кетма-кет Италия чемпионлигини қўлга киритди. Унинг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Штефан якунланган мавсум А Сериянинг жами 26та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.