Лихтштайнер “Ювентус”дан кетади: У “Арсенал” сафини тўлдириши мумкин

 

“Ювентус” жамоаси ҳимоячиси Штефан Лихштайнер Унаи Эмерининг “Арсенал”даги илк харидига айланиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Швейцария терма жамоаси аъзосининг туринликлар билан амалдаги келишуви шу йилнинг ёзида якунига етади. 34 ёшли футболчи “Ювентус”ни тарк этишини яширмаяпти.

“Келажагик Туриндан йироқда. Мавсум якунида кетаман. Келаси мавсумни чет элда ўтказаман, аммо ҳозирча ҳеч қандай шартномалар имзоламадим”, – деди Лихштайнер.

Штефан Лихштайнер 2011 йилдан буён “Ювентус” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт мобайнида у 201 ўйинда майдонга тушиб, 12 та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!