"Локомотив" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинлар статистикаси

Суперлигаси 31-турининг марказий беллашуви “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Пахтакор” клубини меҳмон қилади. Ўйин соат 18:00да старт олади.

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, “Локомотив” шу пайтга қадар “Пахтакор”га қарши 29та баҳс ўтказган. Ўзаро ўйинларда катта устунлик “шерлар” томонида. “Локомотив” ушбу жамоани умумий 5 марта мағлуб этган. “Пахтакор” “Локо”ни 17 марта доғда қолдирган бўлса, қолган 7 ўйин дуранг билан якун топган. Бу ҳақда "Локомотив" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 27 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган. Ўз дДарвозасидан эса 60 бор тўп ўтказиб юборган.

“Локомотив”нинг “Пахтакор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси ушбу мавсум рақиб майдонида қайд этилди – 3:1.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Пахтакор” билан ўтган 14 баҳснинг 2тасида ғалаба қозонган бўлса, 8 марта мағлубиятга учраган. “Локомотив” ўз майдонида “шерлар” билан 4 марта дуранг ўйнаган.

Ўтган босқичда “Локомотив” мезбонлигида кечган баҳс 0:0 ҳисобида якунланганди. “Пахтакор” майдонида ўтган ўйинларда 1:1 ва 1:3 ҳисоби қайд этилди.

Факт: “Локомотив” иккинчи босқичда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

“Локомотив” миллий чемпионат доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 19 баҳсда ютқазмади.

“Пахтакор” бу мавсум сафарда ўтган сўнгги 10 ўйиннинг 6тасида ғалабага эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!