“Локомотив” 23 футболчи билан Дубайга йўл олди
Ads

 

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган “Локомотив” бугун эрталаб БААнинг энг чиройли шаҳарларидан бири Дубай сари учиб кетди. Жамоа у ерда 21 январга қадар ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Йиғин давомида иккита ўртолиқ учрашуви ташкил қилиш кўзда тутилган ва бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз. Жамоа бош мураббийи Андрей Микляев хориж йиғинига 23 футболчини олиб кетишни маъқул кўрди.

Улар орасида "Локомотив" билан шартнома имзолаган тўрт нафар янги ўйинчи ҳам бор: Шуҳрат Муҳаммадиев, Диёр Туропов ҳамда кот-д'ивуарлик легионерлар Мохамед Коне билан Гнохере Кризо.

“Локомотив”нинг Дубайга кетган таркиби:    

Дарвозабонлар:

Игнатий Нестеров

Маъмур Икромов

Рустам Нартажиев

Ҳимоячилар:

Ислом Тўхтахўжаев

Шерзод Файзиев

Салим Мустафоев

Олег Зотеев

Бобур Йўлдошев

Кахи Махарадзе (Грузия)

Фаррух Иброҳимов

Моҳамед Коне (Кот-Д'Ивуар)

Ярим ҳимоячилар:

Тимур Кападзе

Сервер Жепаров

Сардор Мирзаев

Икром Алибоев

Қувондиқ Рўзиев

Диёр Туропов

Шуҳрат Муҳаммадиев

Санжар Шоаҳмедов

Ҳужумчилар:

Темурхўжа Абдухолиқов

Марат Бикмаев

Тимур Усмонов

Гнохере Кризо (Кот-Д'Ивуар)