“Локомотив” БААда “Ал Қодисия” билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади

 

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” жамоаси янги мавсумга ҳозирликни БААнинг Дубай шаҳрида давом эттирмоқда.

“Темирйўлчилар” жамоаси илк мавсумолди хориж йиғини доирасида 2 та синов-назорат баҳси ўтказишни режалаштирган. Унга кўра, жамоамизга дастлаб Саудия Арабистонининг “Ал Қодисия” жамоаси рақиблик қилса, иккинчи ўртоқлик учрашуви Россиянинг “Зенит” клубига қарши бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Араб жамоаси билан ўйин 16 январда ташкил этилади. “Зенит”га қарши учрашув бўлса 20 январь санасида ўтказилиши белгиланган.

Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив”нинг мазкур ўқув-машғулот йиғини 21 январга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!