Ads

Ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сурадиган Москванинг “Локомотив” жамоаси футболчилари қишки таътилдан қайтишди.

Клуб матбуот хизмати тарқатаётган маълумотларга қараганда, футболчилар айни пайтда жамоа ихтиёрига келиб қўшилишган.

Хабар берилишича, 10-23 январь кунлари “темирйўлчилар” Испаниянинг Эстепоне  шаҳрида  ўқув машғулот йиғинини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Ушбу йиғин лоирасида эса учта ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Дастлаб, 16-январда “Вердер”нинг ёшлар жамоасига қарши ўйин ўтказилса, 19-январь куни “Базель” билан, 22-январда эса Софиянинг “ЦСКА” клуби билан ўртоқлик учрашувлари ташкиллаштирилади.