"Локомотив" бу тур ҳам ғалаба қозона олмади (видео)
"Қизилқум" эса ютқазишни хоҳламаяпти.
Аввал хабар берганимиздек, бугун Суперлигада 4-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.
Жумладан, бугун “Локомотив” Тошкентда “Қизилқум”ни қабул қилди. Пойтахтдаги ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни навоийликлар очишди. Голга Жамшид Ҳасанов (36') муаллифлик қилди. Бироқ, 57-дақиқага келиб Диёржон Туропов “Қизилқум” дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ўйинда бошқа гол киритилмади ва 1:1 ҳисоби сақланиб қолди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар