"Локомотив" бугун "Слуцк" клубига қарши майдонга тушади

 

Минск шахрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "темирйўлчилар" бугун Слуцк шахри шарафини ҳимоя қилувчи "Слуцк" клуби билан ўртоқлик-назорат учрашувини ўтказади.

Ушбу жамоа Беларусь Олий дивизионида тўртинчи ўринда бормоқда. Ўйин Тошкент вақти билан 20:00да "Городской" стадионида бўлиб ўтади. Бу учрашув Минск йиғини доирасида сўнггиси бўлади.

Шунингдек, "Локомотив"нинг тўрт нафар футболчиси Туркиядаги йиғинга киришди. Булар: Игнатий Нестеров, Жалолиддин Машарипов, Сардор Мирзаев ҳамда Саламат Қутибоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!