“Локомотив” “Бухоро” билан ўйинга қизғин ҳозирлик олиб бормоқда

Олий Лига мусобақа жадвали пешқадами “Локомотив” айни дамда кубок 1/4 финал жавоб баҳслари доирасидаги “Бухоро” билан бўладиган ўйинга ҳозирлик олиб бормоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Темирйўлчилар” 28 июль санасида “Бухоро”ни ўз майдонида қабул қилишади. Мазкур тўқнашувда ярим финал йўлланмаси ҳал бўлади. Шу боисдан “Локо” вакиллари олдиндаги беллашувга жиддий тарзда тайёрланишмоқда.

Машғулотларда миллий терма жамоа йиғинига жалб этилган Игнатий Нестеров, Жалолиддин Машарипов, Саламат Қутибоев ҳамда Сардор Мирзаев иштирок этаётгани йўқ. Қолган барча машғулотларда чин дилдан тер тўкмоқда. Идрис Бикмайкин ҳамда Блессинг Олабиран Муйива ҳамон жамоамизда кўрикда бўлиб туришибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!