“Локомотив” Бухорода машғулот ўтказди

“Локомотив” 4 июль санасида мамлакат кубоги чорак финал баҳслари доирасида “Бухоро” меҳмони бўлади. 

Бугун “темирйўлчилар” Бухоро шаҳрига етиб келишди ҳамда бу ерда илк машғулотни ўтказишди. “Бухоро” марказий стадионида ўтган машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда кечди. Бу ҳақда клуб маълумот бермоқда. 

Дастлаб барча енгил югуриб олди. Сўнгра чигалёзди машқлари бажарилди. Кейин эса тўп билан муомала машқларига ўтилди. Машғулот жараёнида барча бирдек тер тўкди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!