
"Локомотив" эртага қизил, "Металлург" эса кўк рангли либосда ўйнайди
Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Амалдаги чемпион - Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади.
Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда "Локомотив" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда ўйин ташкилий масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, эртага жамоалар қандай рангдаги либосда майдонга чиқишларига ҳам ойдинлик киритилди.
Унга кўра, "Локомотив" эртанги баҳсни тўлиқ қизил рангдаги либосда ўтказади. Меҳмон жамоа вакиллари эса тўлиқ кўк рангли формада майдонга чиқадиган бўлишди.
Таъкидлаб ўтамиз, "Локомотив" – "Металлург" учрашуви 9 март куни соат 20: 00да "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар