"Локомотив" эртага янги футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказади

Эртага, 28 февраль куни “Локомотив” ПФК янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълумки, “Локомотив” футбол клуби учун ҳар мавсум стартида шундай тадбир ташкил қилиш мана бир неча йилдирки одатий ҳолга айланган. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони спорт соҳасида фаолият юритаётган ОАВ ходимларини эртанги тадбирга таклиф этади.

Таништирув маросими ТТЗ “Локомотив” стадионининг матбуот анжуманлари залида ташкил этилади ва соат 12:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!