“Локомотив” футбол клуби футболсевар ёш журналистларни матбуот хизмати бўлимига таклиф этади

Сизда ёзги таътил вақтида катта футболда тажриба орттириш учун ажойиб имконият бор. Бунинг учун “Локомотив” футбол клуби журналистика, фотомухбир ва фото (Adobe Photoshop, Illustrator, Corel Draw) ва видео (Adobe Premiere, After Effects) таҳрирчи каби соҳаларга қизиқувчи ёшларга ўз сафида тажриба орттириш учун кенг майдон яратади. Сиздан журналистика соҳасида тажриба талаб этилмайди. Биз сизга бу соҳада қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз. Тажриба тўплаш учун сизда 3 ой муддат бор. Ушбу муддат давомида сиз “Локомотив” стадионида бўлиб ўтадиган барча учрашувларда бевосита иштирок этишингиз мумкин. Жамоанинг сафар ўйинларига ҳам саёҳат қилиш имконияти сизда мавжуд.

Агар ўзингизни ҳар томонлама кўрсата олсангиз, “Локомотив” футбол клуби сафида профессионал фаолиятни бошлашингиз мумкин. Танлов асосида ўтадиган сўнгги босқичда бу имкониятни қўлга киритиш ўзингизнинг қўлингизда.

Имкониятни қўлдан бой берманг.

Боғланиш учун телефон рақами: +99894 6600006

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!