“Локомотив” футболчилари “Ҳамдўстлик Кубоги” ўйинларига ташриф буюришди
Ads

 

Тошкентда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Ҳамдўстлик Кубоги” мусобақаси ўтказилмоқда.

Кеча ушбу турнирнинг гуруҳ босқич учрашувлари якунига етди. “Оқ-тепа” майдонида ўтказилаётган учрашувларни мусобақа ташкилотчиларидан бири – “Локомотив” футбол клуби вакиллари ҳам бевосита стадиондан кузатиб боришди.

Футболчилар – Кахи Махарадзе, Маъмур Икромов, Шерзод Файзиев ҳамда клуб ҳодимлари – Бахтиёр Исмоилов, Улуғбек Усмонхўжаев, Маъмур Мамадалиев ҳамда Суннат Рўзиев “Ҳамдўстлик Кубоги” турнири ўйинларини бевосита стадиондан кузатиб, ёш футболчиларнинг ҳаракатларига баҳо беришди.