“Локомотив” ҳимоячиси Коне Буркина Фасо терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетди
Ads

Ноябрь ойида бир қатор терма жамоалар расмий учрашувлар ўтказишади. Жумладан, Африка жамоалари Жаҳон чемпионатига бериладиган йўлланмалар учун ҳал қилувчи ўйинларда майдонга тушишади. Бу ҳақда "Локомотив" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси аъзоси Муҳаммад Коне ҳам ЖЧ-2018 саралаш ўйинида иштирок этиш учун Буркина Фасо терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетди. Буркиналиклар 14 ноябрда ўз уйларида Кабо Верде миллий терма жамоасига қарши ўйин ўтказишади.

Таъкидлаш жоизки, Буркина Фасо терма жамоаси Африка саралашининг “D” гуруҳида 6 очко билан 2-поғонада бормоқда. 1-ўриндаги Сенегал ҳисобида эса 8 очко мавжуд.