Ads

Ўзбекистоннинг икки кара чемпионлари – Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўрмоқда. Бугун “темирйўлчилар” мазкур йиғин доирасида Арманистоннинг “Алашкерт” клубига қарши назорат учрашуви ўтказишди.

Унда Арманистоннинг сўнгги икки мавсумдаги чемпиони – “Алашкерт” Ўзбекистоннинг сўнгги икки мавсумдаги чемпиони – “Локомотив” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Назорат учрашуви

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Алашкерт” (Арманистон) 1:1

Гол: Икром Алибоев

“Локомотив” (асосий таркиб): Икромов, Йўлдошев, Елич, Зотеев, Муҳаммадиев, Бекмуротов, Чо, Ғофуров, Амонов, Бобожонов, Туропов.