Испаниянинг "Депортиво" клуби академияси тарбияланувчиси Диего Барданка Флорез бундан буён "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Гладиаторларга хос антропометрик кўрсаткичларга эга ҳимоячи "темирйўлчилар" сафига "Инджия" жамоасидан келиб қўшилди.

190 см бўйли, 80 кг вазнли чапақай ҳимоячи ҳам марказий, ҳам чап қанот ҳимоясида бемалол ўйнай олади. Бунга қадар у "Вальядолид", "Рекреативо", "Леванте" каби жамоаларда ҳам фаолият олиб борган.

photo_2021-01-27_10-53-48

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)