“Локомотив” кубок ўйинларида иккинчи марта “Бухоро” билан тўқнаш келади

 

Бугун Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби – “Локомотив” жорий йилги кубок баҳслари чорак финалида “Бухоро” жамоаси меҳмони бўлади. 

Ушбу икки жамоа шу пайтга қадар Ўзбекистон кубоги ўйинлари доирасида фақат бир марта ўзаро тўқнаш келишган. 2012 йилги кубок беллашувлари чорак финалида йўллари кесишган жамоаларнинг илк қарама-қаршилигида “Бухоро” 2:0 ҳисобида ғолиб чиққан.

Жавоб ўйинида эса “Локомотив” 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Пенальтилар баҳсида эса омад бухороликларга кулиб боққан – 7-6.

“Бухоро” – “Локомотив” учрашувини Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин 19:00да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!