“Локомотив” навбатдаги чемпионлик сари яна бир қадам ташлади

Олий Лига 28-турида турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Локомотив” навбатдаги ғалабани расмийлаштирди.

“Бухоро”га қарши кечган учрашувнинг олтинчи дақиқасидаёқ Сардор Мирзаев катта саҳнага чиқиб, “темирйўлчилар”ни олдинга олиб чиқди. 1:0. 19-дақиқада эса Мурод Бобожонов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди ва орадаги фарқни яна битта оширди. 2:0.

Иккинчи бўлимда жамоалар ўз дахлсизлигини сақлаб қолишди. Шундай қилиб, мезбонлар ушбу турдан сўнг очколари сонини 61 тага етказиб олди ва навбатдаги чемпионлик сари яна бир қадам ташлади. Энг яқин таъқибчи “Насаф” ҳисобида 56 очко мавжуд.

Олий Лига 28-тур
08.11.2017

“Локомотив” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро) - 2 : 0
Голлар: Сардор Мирзаев 6, Мурод Бобожонов 19.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!