"Локомотив" "Нефтчи" футболчисини ўз сафига қўшиб олди, Шоаҳмедов жамоани тарк этди

Гарчи жамоанинг ташкил этилганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да, "Локомотив" сўнгги йиллар давомида 3 марта Ўзбекистон чемпионлиги, 3 марта Ўзбекистон кубоги ва 1 марта Ўзбекистон Суперкубоги совринларини қўлга киритди..

Бир неча мавсумлардан буён "Локо" шарафини кучли футболчилар ҳимоя қилиб келишмоқда. Жамоа 3 январдан янги 2019 йил учун тайёргарликни бошлайди ва унда ўтган мавсумда жамоани ташкил қилган йигитларнинг 90 фоизи иштирок этади. Футболчилар билан шартномалар узайтирилди ва улар 2019 йилги мавсумда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, "темирйўлчилар" қишда уч нафар янги футболчи билан таркибни кучайтириб олди. Йован Жокич, Филипп Райевац ва Азизбек Ҳайдаров кейинги мавсум Ўзбекистон чемпионати ва халқаро майдонда "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек, "Нефтчи"нинг ёш ва иқтидорлик футболчиси Авазбек Ўлмасалиев жамоамиз билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Кейинги мавсумда "Локо" янада кучлироқ бўлиб қайтади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Икром Алибоевнинг Жанубий Корея ҳамда Санжар Шоаҳмедовнинг Малайзиядаги фаолиятига омад тилаймиз, дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!