"Локомотив" ўз таркибига нигериялик ҳужумчини қўшиб олди

 

Олий лига иккинчи даврасига ҳозирлик олиб бораётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби давралар оралиғида ўз сафини тўлдириш борасида ҳам кенг кўламли иш олиб бормоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Айни пайтда “темирйўлчилар” сафида бир қатор футболчилар кўрикда бўлиб туришибди. Жумладан, жамоа билан биргаликда Минск шаҳрида ташкил этилган хориж йиғинида иштирок этган нигериялик ҳужумчи Олабиран Блессинг Муйива ушбу вақт мобайнида бир қатор голлар киритиб, ўзидан ижобий таассурот қолдира олди.

Ҳаракатлари "темирйўлчилар" мураббийлар штабига маъқул келган 18 ёшли истеъдод эгаси бугун “Локомотив” билан шартнома имзолади ва клуб аъзосига айланди.

Таъкидлаш жоизки, Олабиран Блессинг Муйива жорий мавсумнинг илк даврасини Молдованинг “Саксан” клуби таркибида ўтказди. “Саксан” сафида 10 та учрашувда майдонга чиққан футболчи бир бор рақиблари дарвозасини ишғол этди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.

Бугун Олабиран Блессинг Муйива катта эҳтимол билан “Локомотив” таркибида дебют қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!