"Локомотив" Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиси билан 3 йиллик шартнома имзолади

"Локомотив" футбол клуби Жавоҳир Илёсов билан келишувга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган мавсумлар давомида "Машъал" ва "Металлург" каби жамоалар сафида ишончли ўйин намойиш қилган, Ўзбекистон Олимпия термаси шарафини ҳимоя қилган, мамлакат миллий термасига номзод, ёш ва умидли дарвозабонлардан бири Жавоҳир Илёсов "Локомотив" билан 3 йиллик келишувга эришди. Ёш бўлишига қарамай, Жавоҳир Илёсов сўнгги мавсумлар давомида ўз жамоаларининг асосий таркиб посбонига айланди.

Жавоҳир Илёсов

1994 йил 6 февраль куни туғилган

"Машъал" (2014-2017) 48 ўйин, 4241 дақиқа

"Металлург" (2018) 19 ўйин, 1710 дақиқа

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!