“Локомотив” стадиони ёритиш қуввати 1500 люксга етказилади

Хабарингиз бор, футбол клублари “ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” асосида янги мавсум учун тадорик олиб боришмоқда.

ПФЛ айнан мана шу регламент асосида клублар олдига маълум талабларни қўяди. Жумладан, регламент ва янги мавсум учун ишлаб чиқилган “Стадионлар бўйича низом” талабларига кўра, Суперлига ёки Про лигада иштирок этадиган клубнинг уй стадионида камида 1200 люкс, тавсия бўйича эса 1500 люкс ёритиш қувватига эга прожекторлар ўрнатилган бўлиши лозим.

“Локомотив” клуби уй стадионини мониторингдан ўтказган ПФЛ ишчи гуруҳи ўлчов натижаларига кўра, ушбу стадион прожекторлари майдоннинг 15 та нуқтасидан ўлчанганида ўртача 844 люксни кўрсатди. Клуб вакилларига бу борада иш олиб борилиши лозим экани таъкидланди.

“Локомотив” клуби яқин вақт ичида бу борада иш олиб бориб, стадион ёритиш қувватини камида 1500 люксга етказишга ваъда берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
11/01/2019 22:49
Ундан кура вай фай урнатинглар. Хеч булмаса одам купаяди