“Локомотив” хорижда йиғин ўтказади

 

Хабарингиз бор, “Локомотив” футболчилари кеча Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари доирасида “Бухоро” жамоаси майдонига сафар уюштиришди ҳамда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Шу тариқа, миллий чемпионатимиз биринчи давраси доирасидаги барча учрашувларини ҳам ўтказиб улгурган "темирйўлчилар" вакилларига бугундан қисқа таътил эълон қилинди. Унга кўра, тошкентликлар 5 кунлик таътилга чиқишди. 10 июль санасида “Локомотив” футболчилари яна клуб қароргоҳида тўпланишади ва жамоа хориж йиғинини ўтказиш учун Белоруссия пойтахти Минск шаҳрига йўл олади.

Хориж йиғини давомида қайси жамоалар билан синов-назорат учрашувлари ўтказилиши хусусида кейинроқ яна маълумот берамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!