“Локомотив” ёшлар таркиби “Истиқлол” билан дуранг ўйнади
Ads

“Локомотив” жамоаси ўринбосарлари бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ёш “темирйўлчилар”га Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси рақиблик қилди. Учрашув анчагина қизиқарли тарзда ўтди. “Локомотив” вакиллари ҳам, Биринчи Лига иштирокчилари ҳам рақибга имкон бермасликка уринишди. Якунда ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан тугади.

Ўртоқлик ўйини

“Локомотив” – “Истиқлол” 2:2 

Голлар: Евгений Танаев (3), Идрис Бикмайкин (49) – Элёр Акбаров (16, 61)

“Локомотив”: Сарвар Каримов, Улуғбек Абдуллаев, Шарофиддин Шобиров, Сергей Прохоров, Фаррух Ибрагимов, Умар Адҳамзода, Алишер Шералиев, Идрис Бикмайкин, Шохрух Мўминқулов, Евгений Танаев, Бобур Эргашев. 

Захира: Бек Абдуллаев, Отабек Муҳаммедов, Воҳид Юнусов, Акбар Қўчқоров, Азамат Одилов, Лазар Адамов, Жаҳонгир Сафаров, Шоҳжаҳон Ҳасанов. 

“Истиқлол”: Дониёр Усмонов, Шохрух Бойқўзиев, Азиз Мадаминов, Темур Султонов, Холиқ Қурбонов, Санжар Асқаралиев, Рустам Абдуҳамидов, Абдулазиз Жўрабоев, Ҳамидов Шухрат, Элёр Акбаров, Муҳаммадсултон Одилов. 

Огоҳлантиришлар: Сергей Прохоров, Отабек Муҳаммедов, Шохжаҳон Ҳасанов.