“Локомотив”га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган “Ал Вахда” кеча “Ал Айн”дан 5:1 ҳисобида устун келди
Ads

Кеча БААда мамлакат Лига кубоги баҳсларининг чорак финал учрашувлари давом эттирилди. ОЧЛ 1-турида Тошкентда “Локомотив”га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган “Ал Вахда” кеча “Ал Айн”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда Лауренциу Регекампф бошқарувидаги жамоа 5:1 ҳисобида ғалабага эришди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқишди.

Эътиборлиси, “жароҳати боис” Тошкентга кела олмагани айтилган Мурод Батна, Себастьян Таглиабуэ ва Рим Чанг Ву сингари футболчилар кеча асосий таркибда майдонга тушди ва улар ўзларининг голлари  ҳамда голли узатмалари билан жамоасининг ғалабасига муносиб ҳиссаларини қўшишди.

Бундан ташқари, Тошкентдаги учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Исмоил Матар ва Носир Абдулхадилар кечаги ўйиннинг қайдномасидан ҳам ўрин олмади.

БАА Лига кубоги. Чорак финал. Жавоб ўйини

“Ал Вахда” – “Ал Айн” 5:1 (2:1, 3:0)

Голлар: Батна (9), Ториқ Аҳмад (41), Таглиабуэ (62), Муҳаммад Ал Шеххи (78), Муҳаммад Ал Акбари (79) - Ахмад Халил (31).