“Локомотив”нинг 2020 йилги мавсум учун либослар дизайнини кўридингизми? (Фото)

"Локомотив" клуби янги мавсум учун уй ва сафар формаларини тақдим этди. Бу ҳақда клуб маркетинг хизмати вакили Мамур Мамадалиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида хабар берди.

- 2013 йилдан бери Испаниянинг Joma компанияси билан давом этиб келаётган ҳамкорлик келаси мавсум ҳам давом этади. Клуб мутасаддилари 10 дан ортиқ либослар дизайни устида бир қарорга келишди ва янги мавсум учун форма тасдиқланди. Айни пайтга келиб қизил ва оқ рангли либослар учун буюртмалар берилди. Янги либослар январь ойи давомида Тошкентга етиб келади. Шунингдек янги мавсумдан бошлаб футболчиларнинг ўйин учун киядиган формаларида асосий логотип ўрнини янги – соддалаштирилган логотип эгаллайди. Бу логотип фақатгина янги либослар учун қўлланилади, - дея хабар берди Мамуржон Мамадалиев.

photo_2019-11-26_13-54-57

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
26/11/2019 17:36
Бӯмабди оддий
&
Shoxrux MTJ
26/11/2019 15:13
Shortiksiz oynashadimi? Nima uchun shortik korsatilmagan?