“Локомотив”нинг ОЧЛ келгуси турдаги рақиби муҳим ғалабани қўлга киритди

Кеча БАА Про-лигасида 19-тур ўйинлари старт олди. Тошкентнинг “Локомотив” клубининг ОЧЛ 5-туридаги рақиби “Ал Ваҳда” жамоаси бу тур ўз майдонида “Эмирейтс”ни қабул қилди.

Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган қарама-қаршиликда Лауренциу Регекампф бошқарувидаги жамоа 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кечаги ғалабадан сўнг “Ал Ваҳда” жамғарган очколар сони 40 тага етди ва 1-ўриндаги “Ал Айн” билан орадаги фарқни 1 очкога қадар қисқартиришга эришди. Дарвоқе, “Ал  Айн”да ўйинлар сони 1 та кам эканлигини қўшимча қилиш жоиз.

БАА Про-лигаси. 19-тур

“Ал Ваҳда” – “Эмирейтс” 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: Таглиабуэ (23, 64) – Саез (90+1).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!