Тошкентнинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев фаолиятини хорижда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, "Темирйўлчилар" сафида Ўзбекистон чемпиони, кубоги ва суперкубоги соҳиби ҳисобланган Сардор Мирзаев Таиланднинг энг кучли клубларидан бири "Муангтон Юнайтед" билан шартнома имзолаган.

photo_2020-02-11_12-19-05

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Локо" футболчилари Остон Ўрунов ("Уфа", Россия), Ислом Тўхтахўжаев ("Шенянг Урбан", Хитой), Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", Жанубий Корея) легионерга айланганди.