Лондон дербисида

Англия премьер-лигасининг 28-турида “Арсенал” ўз майдонида ҳамшаҳари “Тоттенхэм”ни қабул қилди.

“Эмирейтс” стадионида кечган беллашув 2:1 ҳисобида “канонирлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Арсенал” сафида голларни Мартин Эдегор (44') ва Александр Ляказетт (64') киритди. “Тоттенхэм”нинг ягона голига Эрик Ламела (33') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)