Лондон дербисида

Англия премьер-лигасининг 33-тури доирасида “Тоттенхэм” сафарда ҳамшаҳари “Фулхэм” меҳмони бўлди.

Лондон дербиси тақдирини 19-дақиқада мезбонлар футболчиси Тосин Адарабиойо томонидан киритилган автогол ҳал қилди. Шу тариқа “шпорлар” 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига навбатдаги 3 очкони ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)