Лондон грандлари "Милан" хавбеки учун кураш бошлашди

Лондоннинг икки гранди - "Челси" ва "Тоттенхэм" "Милан" ярим ҳимоячиси Франко Кессьега жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда TMW нашри хабар бермоқда.

Ўз навбатида "россонерилар" ҳам агар Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олишмаса, 22 ёшли футболчисини 40 млн евро эвазига сотиб юборишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" Кессьени ёзда "Аталанта"дан 24 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум 21та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!