Лондонда спортчиларга касаллик вируси хавф солмоқда

Лондонда ўтказилаётган Жаҳон Чемпионатида иштирок этаётган нейтрал спортчилар расмий вакиласи Елена Орлова рус нашрларига атлетлар жойлашган меҳмонхоналардан бирида касаллик вируси аниқланганини маълум қилди.

– Бизнинг меҳмонхонамизда оғиздан юқувчи вирус билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлди.  Ушбу вирусдан айни пайтда Германия, Эстония, Ботсвана ва бошқа мамлакат спортчилари азият чекишмоқда. Хусусан, ушбу вирус Германия терма жамоаси учун жиддий зарба бўлди. Ушбу касалликнинг асоси одам 24 соатда у билан оғрийди ва 24 соат уни бошқаларга юқтиради. Айни пайтда Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациячи ушбу муаммони ўрганиб чимоқда, – дейди у ўз интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!