Лондоннинг икки клуби бир футболчи учун кураш бошлади

Жорий мавсум сўнггида “Эвертон” билан амалдаги шартномаси ўз якунига етадиган ва эркин агентга айланадиган Росс Баркли икки инглиз грандининг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра Лондоннинг “Челси” ҳамда “Тоттенхэм” клублари Барклини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, “аристократлар” ўтган ёзги трансфер даврининг сўнгги кунида бу борада “Эвертон”га таклиф билан чиқишган эди. Бироқ, Баркли ўшанда “Тоттенхэм”га ўтишни истаган эди. Аммо, “шпорлар” жароҳат олган футболчини сотиб олишдан бош тортишган эди.

Маълумотларга қараганда 24 ёшли футболчи яна икки ҳафтадан сўнг тўлиқ соғаяди. Шу боис, қишки трансферлар чоғида эса “Челси” ва “Тоттенхэм” Баркли учун кураш олиб боришади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)