Лондоннинг икки клуби
Ads

Лондон шаҳрининг икки клуби – “Арсенал” ҳамда “Челси” Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби дарвозабони Петер Гулачига жиддий қизиқиш билдира бошлашди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра 27 ёшли венгриялик посбоннинг намойиш этаётган ишончли ўйинлари икки инглиз грандининг ҳаёлини ўғирлаган ва ҳар иккала клуб вакиллари “Лейпциг”нинг ўтган тур “Бавария”га (0:2) қарши баҳсини кузатиб боришган.

Маълумот учун, Гулачининг Германия вице-чемпионлари билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.