Лопетеги: Эктор Эррера ҳақидаги хабарлар уйдирма
Ads

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги "Порту" хавбеки Эктор Эррерани шахсан ўзи жамоага чақиргани борасидаги хабарларни инкор этди.

“Эктор Эррера ҳақидаги хабар шунчаки ўйлаб топилган. Мен “Порту”га бормадим. Шунчаки оилам билан дам олдим. Мен Эктор билан учрашмадим”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 28 ёшли мексикалик футболчига "Тоттенхэм", "Интер" ва "Милан" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.