Лопетеги Искони "Реал"да қолишга кўндирди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоа ярим ҳимоячиси Иско "Сантьяго Бернабеу"дан кетмасликка кўндирди.

Маълумотларга қараганда 51 ёшли мутахассис жамоа бошқарувини расман ўз қўлига олгач, Иско билан боғланган ва унинг келажак режалари ҳақида гаплашган.

Суҳбат давомида Лопетеги 26 ёшли футболчига янги мавсумда жамоанинг асосий таркибидан жой кафолатлаган ва уни ўз жамоасида асосий фигуралардан бири бўлишига ваъда берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!