Лопетеги
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги келаси мавсумга жамоани муносиб тайёрлаш мақсадида янги футболчилар билан шартнрома тузишга режалаштирмоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, испаниялик мутахассис жамоасида Мексика терма жамоаси ва “Порту” клуби ярим ҳимоячиси Эктор Эрреруни кўрмоқчи.

Бу футболчининг трансфери билан у “Реал”нинг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Мадрид клуби португалияликларга бу борада таклиф юборган. Унинг “Порту” билан тузган амалдаги шартномаси 2019 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали бўйича Эррерунинг 20 млн еврога баҳоланмоқда.