Лопетеги Роналдуга ялинмаганини айтди
Ads

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоанинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдуни "Ювентус"га ўтмасликка кўндиришга урунмагани ҳақида гапириб ўтди.

“Мен Роналду билан гаплашмадим. Мен жамоага келган пайтим Роналду “Реал”дан кетишга қарор қилиб бўлганди. “Реал” эса унинг қарорига қарши чиқмади.

Келишим билан менга жамоада кимлар кераклигини айтганман. Мен шакллантирган жамоа энг зўри деб ҳисоблайман. Менда ажойиб футболчилар бор ва улар бемалол совринлар учун кураш олиб бора олишади”, - дейди Лопетеги.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли португалиялик футболчи “Реал”даги 9 йиллик фаолиятидан сўнг 117 млн евро эвазига “Ювентус”га кўчиб ўтган эди.