Лопетеги ЦСКАдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
Ads

Мадриднинг “Реал” клуб бош мураббийи Хулен Лопетеги кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида ЦСКАга (1:0) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“ЦСКАнинг ўйин бошидаги голи ўзимизнинг хатоимиз билан содир бўлди. Шундан сўнг бизда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо, гол ура олмадик, бизга омад кулиб боқмади. Ҳамма нарсани омадсизликнии боғлаймизми? Йўқ. ЦСКА ҳам яхши ўйнади. Улар тезкор гол уришди ва шундан сўнг кескин ўйин кўрсата бошлашди. Иккинчи бўлимда эса жуда яхши ҳимояланишди.

Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, биз жуда кўп имкониятларни қўлдан чиқардик. Гол урмаган жамоа ғалаба қозона олмайди ва очко ололмайди”, - дейди испаниялик мутахассис.