Лопетеги учун илк жиддий синов ёхуд
Ads

Бугун Испания Ла Лигасида 6-тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан, шу куни “Реал” сафарда “Севилья” меҳмони бўлади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

“Реал” “Рамон Санчес Писхуан” стадионида кетма-кет 3 мавсумдан буён очко ололмай келмоқда.

Ушбу жамоалар тўқнашувида сўнгги нурсиз дуранг бундан 37 йил олдин қайд этилган. Аниқроғи "Реал" ва "Севилья" 1981 йилнинг 4 октябрь куни 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган.  

“Реал” Ла Лига доирасида сафардаги сўнгги 30та ўйиндан 27тасида мағлуб бўлмаган.

“Севилья”нинг сўнгги 3та уй ўйинида дарвозаларга камида 3та гол киритилган.

"Севилья" – "Реал" Мадрид

Стадион: "Рамон Санчес Писхуан" (Севилья)

Бошланиш вақти: 01:00

Бош ҳакам: Алесандро Эрнандес (Испания)

Тахминий таркиблар:

"Севилья": Вацлик – Каррико, Кьер, Гомес – Навас, Банега, Меса, Арана – Сарабия, Васкес, Бен Йеддер.

"Реал": Куртуа – Одриосола, Варан, Рамос, Марсело – Модрич, Кроос, Себальос – Бэйл, Асенсио, Бензема.