Лопетегининг келиши
Ads

“Реал” бошқарувига Хулен Лопетеги тайинлангач жамоа иккита лагерга бўлиниб кетди. Бу ҳақда  Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра Лопетегини Серхио Рамос, Иско, Марко Асенсио, Начо Фернандес ва Лукас Васкес каби футболчилар тўлиқ қўллаб-қувватлашмоқда. Аммо, Марсело, Лука Модрич, Тони Кроос ва Рафаэль Варан каби легионерлар 51 ёшли мутахассиснинг ўйин услубларидан норози бўлишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги кеча “Жирона”га (1:4) қарши баҳснинг 60-дақиқасида Марселони алмаштириб юборган эди. Ўйиндан сўнг эса бразилиялик футболчи мураббийнинг ушбу қароридан ҳайратда эканини айтган.

Минбар

Барча блоглар