Льорис фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

  • 16 августа, 2023, 18:23
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Тоттенхэм" футболчиси Уго Льорис фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Унга "Лацио" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Ди Марцио хабар берди. 

Tecno

Журналистнинг сўзларига кўра, дарвозабон Сарри қўл остида тўп тепишга рози бўлган ва бу трансфер амалга ошишга яқин турибди. Унга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор.

Аввалроқ, Льорис ўзини "Реал"га таклиф қилганди. Аммо мадридликлар Кепани ижарага олишни танлади. "Тоттенхэм"да ҳам Угога асосий таркибдан жой йўқ. "Шпорлар" "Эмполи"дан Гульельмо Викариони сотиб олган. 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию