Льорис: Ёшлигимда Буффон ва Касильяснинг мухлиси бўлганман
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби дарвозабони Уго Льориснинг сўзларига кўра унинг ёшликдаги кумири Жанлиуижи Буффон бўлган. Франциялик голкипер шунингдек Икер Касильяснинг ҳам ўйинларига бефарқ бўлмаган.

“Ювентус”да кўплаб афсонавий футболчилар тўп сурган. Шулардан бири Жанлуижи Буффондир. Эътиборлиси, у ҳамон ўша ерда. Ёшлигимда унинг ҳақиқий мухлиси бўлганман. У ва Икер Касильяс каби дарвозабонлар 15-16 ёшингизда сизга илҳом бериши мумкин. Улар ёшлигиданоқ кўплаб ютуқларни қўлга киритиб келишган ва шу боис мен ҳам уларнинг изидан боришни истаганман.

Қайд этиш лозимки, Буффон “Ювентус”да 16 мавсумдан буён тўп суришига қарамай, у ҳамон ўзини ҳудди аввалгидек ҳис қилмоқда. Унинг ёшида бундай даражада ўйин намойиш этиш учун ўз устида янада кўпроқ ишлаши керак. Бундай ёшда у эришаётган натижалар инсонни шунчаки ҳайрон қолдиради”, - дейди Льорис.