Лучано Спаллетти:
Ads

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчи Мауро Икарди, ҳимоячи Милан Шкриньяр ва ярим ҳимоячи Ража Наингголанларни сотмоқчи эмас.

Бу ҳақда “нерадзуррилар” бош мураббийи Лучано Спаллетти айтиб ўтди.

“Икарди, Шкриньяр, Наингголан? Биз доимо кучайишни истовчи клубмиз. Биз жамоа етакчиларини қўйиб юбора олмаймиз. Улар бизнинг энг кучли футболчиларимиз. Биз уларнинг барчасини сақлаб қолмоқчимиз”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” А Сериянинг 19та тур якунларига кўра 39 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.