Луис Энрике: Биз “Реал”дан кўра яхшироқ ўйнадик ва ғалабага лойиқ эдик
Ads

“Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике кеча бўлиб ўтган “Реал”га қарши (1:1) учрашувдан сўнг клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Иккинчи бўлимда биз яхшироқ ўйнадик, аммо, иккинчи голни ура олмадик. Биз ғалабага лойиқ эдик. Дуранг биз учун яхши натижа эмас.

Иньеста? Шубҳасиз, у ноёб футболчи. У ўйиннинг муҳим палласида майдонга тушди ва майдонни кўриш қобилиятини ишга солган ҳолда ўйин сифатини оширди.

Юқорида айтганимдек биз рақибдан кўра яхшироқ ўйнадик. Бироқ, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ишларни такомиллаштиришимиз керак”.