“Барселона” клуби форварди Луис Суарес кеча Ла Лиганинг 20-турида “Бетис”га (5:0)қарши баҳсда ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра 30 ёшли уругвайлик футболчи каталонияликлар сафида Испания чемпионатида ўзининг голлари сонини 100тага етказиб олди. Бунинг учун Суаресга 114та учрашув етарли бўлди.

Эътиборлиси, у “Барселона” таркибида 100талик довонга энг тез етиб борган футболчи бўлиб тарихга кирди. Бу борадаги 2-кўрсатгич Самюэль Это’Ога тегишли. Камерунлик ҳужумчига Ла Лигада 100та гол уриши учун 130та ўйин керак бўлган.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум Ла Лигада жами 17та учрашувда иширок этиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98